Хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

 

Мамлакатимизда ёшлар ва хотин-қизларга катта имкониятлар яратилмоқда, ушбу берилган имтиёзлардан аҳолининг тўла-тўкис фойдаланиши йўлида тадбиқ этилган енгилликларни кенг оммага халқчил тилда тушунтириш лозим. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан оддий халқ вакиллари билан учрашувлар ва мулоқотлар олиб борилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 10-август санасида пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган “Чўлпон” номидаги ахборот кутбхона марказида ташкил этилди. Тадбирда йиғилган хотин-қизлар ва ёшларга партиянинг маъсул ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар, уларни ўйлантираётган муаммоларга таклиф ва ечимлар берилди. Бундай тарғибот ишлари шаҳримизнинг барча туманларида ташкил этилмоқда.

 

Адҳам Мамажонов,

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш