Хива: “Ота дарвоза”да 300 киши нега тўпланди?

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хива шаҳар ва туман кенгаши “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказди. Ичанқалъанинг “Ота дарвоза” мажмуасида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда 300 нафардан ортиқ элдошларимиз иштирок этди.

– Халқ демократик партияси билан бир сафдаман, дейдиган фидойилар Хивада кўпчиликни ташкил қилади, – дейди Хива шаҳар Кенгаши депутати Шоназар Матёқубов. – Партия нима, унинг халққа қандай аҳамияти бор, одамлар учун партиялар нима қилиб бера олади, деган мазмундаги саволлар эндигина сайлов ёшига етган ўғил-қизларни қизиқтириши табиий, албатта. Тадбирда шу каби саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди.

– Ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни фаоллаштириш жуда долзарб масала, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хива туман кенгаши раис З.Искандарова. – Тадбир жараёнида ана шу масала диққат марказимизда турди.

Тадбирда партия илгари сураётган янги ғоя ва ташаббуслар ҳақида ноодатий тарзда тушунча берилди.

Хивалик уста санъаткор ва ижодкорлар чиқишлари йиғилганларга завқ-шавқ улашди.

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш