“ҲИЛОЛ” маҳалласи аёллари партиямиздан миннатдор

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч туман кенгаши томонидан партиянинг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги Чоткўпир қишлоғи "Ҳилол" маҳалласида махалла аёллари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда туман кенгаши депутат аёллари, туман банк бўлими, бандлик бўлими, тадбиркор аёл уюшмаси вакиллари хам иштирок этди.

Учрашувда "Аёллар дафтари" да рўйхатда турувчи аёлларнинг муаммо ва камчиликлари, уларнинг ечими, оилавий ажримлар юзасидан баҳс мунозаралар бўлиб ўтди. Хотин-қизлар томонидан бандлик, касбга йўналтириш, ичимлик суви, газ, электр таьминоти, кредит масалалари бўйича жами 9 та мурожаат келиб тушди.

Уларнинг иккитаси шу ернинг ўзида ижобий ечим топган бўлса, 5 таси учун ҳуқуқий маслахатлар берилди. Иккита мурожаат муддат талаб этиши сабабли муаммо депутатлик сўрови орқали ечимини топиши маьлум қилинди. Маҳалланинг 15 нафар хотин-қизлари касбга ўқитишга жалб этилди. Икки нафар аёл тикувчилик цехига ишга қабул қилинди. Туман кенгаши депутати Барно Бердиева маҳалладаги "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи Ибрагимова Зуҳра хонадони таьмирталаб аҳволда эканлиги сабаб, ҳозирда уйни таьмирлаш ишларига ҳомийлик қилмоқда. Туман кенгаши депутати Машарипова Зайнаб "Аёллар дафтари"да турган, тикувчилик қилиш истагида бўлган Шариповалар оиласига тикувчилик машинаси совға қилди. Бундай эьтибор ва ёрдам учун тадбир иштирокчилари депутатларимизга миннатдорчилик билдиришди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш