Ўзбекистон ХДП Қоркалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Кегейли туманидаги “Жузим бағ” ва “Йишан қала” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қиладиган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг холидан хабар олиш мақсадида “Муҳтожларга мурувватли бўлайлик” мавзусида ҳайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қоркалпоғистон Республика ва Кегейли туман Кенгаши масъул ходимлари, депутатлар иштирок этди. Тадбир давомида “Жузим бағ” ва “Йишан қала” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги шароити оғир оилаларнинг муаммолари ўрганилди ва партия кенгаши томонидан тайёрланган озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. “Жузим бағ” ва “Йишан қала” овул фуқаролар йиғинидаги аҳоли сони 9384 нафар бўлиб, шундан, 4736 нафари аёлларни ташкил этади.
— Мен бир ўзим ёлғиз яшайман. Овул фуқаролар йиғини масъуллари ҳар доим ҳолимдан хабар олиб туришади, — дейди Раяхан Кадирбергенова. — Депутатлар, туман мутасаддилари ҳам бефарқ эмас. Бугун Халқ демократик партияси масъуллари ҳам мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами олдидан хабар олганидан хурсандман.
Ҳайрия тадбири давомида ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши