Саҳоват – энг олий фазилат

 

Азал-азалдан саҳоватпешалик халқимизга хос одат. Шу сабаб ёрдамга муҳтож бирон инсонни кўрса, у бефарқ қараб туролмайди. Жойларда ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳам туб моҳияти ўзаро меҳр-оқибатга бориб тақалади.

ЎзХДП Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидан сайланган депутат Икром Кўчаров ҳам “Бешкуби” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хонадонларга ташриф буюриб, хонадон эгаларини қийнаётган муаммо ва уларнинг яшаш шароитини ўрганиб тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берди. Улардан Бувсаодат Қўзиева, Турсуной Тошбоева, Муҳаббат Тошбоевага ҳомийлик ёрдами сифатида 50 донадан жўжалар тарқатилди. “Ҳа деган туяга мадад”, деганларидек, кичик кўмак ҳам қийналган оилаларнинг қаддини тиклашда асқотади.

 

ЎзХДП Зомин туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш