Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари пленуми тўғрисида

 

2021 йил 12 август куни Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленум ишида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов иштирок этди.

Пленумда партия ташкилотлари олдидаги сиёсий масалалар ва Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раисини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У. Иноятов сўзга чиқиб, бугунги кунда партия олдида турган муҳим сиёсий жараёнлар, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари ва Ўзбекистон Президенти сайловига партия томонидан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастуридан жой олган масалалар хусусида тўхталиб ўтиб, сайлов жараёнида партия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли ишлар юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Пленумда ташкилий масала кўрилди. 2021 йилдан буён Гулистон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган Шерали Турдимуротович Мамадецоев Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси этиб сайланди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

***

Шерали Турдимуротович Мамадецоев 1982 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Гулистон давлат университетини, 2009 йилда Ўзбекистон миллий университети магистратура бўлимини тамомлаган. Мутахасислиги – биолог, журналист.

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилдан Янгиер тиббиёт коллежида бошлаган. 2007-2011 йилларда Собир Раҳимов номли академик лицейда, 2011-2020 йиллар Фуқаролик жамияти шакилланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилоят бўлимида, 2020-2021 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар EcoLab экологик инновация ва тадқиқот марказида масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

2021 йилдан буён Гулистон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган.

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш