Мустақиллигимиз 30 йиллигига халқимиз учун муносиб совға

 

Давлатимиз раҳбари сўнгги бир ойнинг ичида болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир марта кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказиб, иккита Фармони ва Қарорларни имзолади. Бу тарихий ҳужжатларнинг барчаси уларнинг келажакда тўкис ва дуркун ўсиши учун яратилаётган шарт шароитлар эканлиги, болаларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланганлигидан далолат.

Кечагина яна бир муҳим ҳужжат “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Бу Фармоннинг қабул қилиниши юқорида келтирилган қарор ва йиғилишларнинг мантиқий давомидир.

Фармонда кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига жорий этилиши ҳамда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшга оширилиши, айниқса тўлов муддати 6 ойдан 12 ойга оширилиши, нафақа тайинлашда оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби киритилган. Бу бу эса албатта бизнинг кам таъминланган партиямиз электоратларининг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилашга хизмат қилади.

Шунингдек, кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори -380 0000 сўм этиб белгиланди. Бу борада аҳоли орасида тушунмовчиликлар ва норозилигини олидини олиш мақсадида, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси амалда нафақа ва моддий ёрдам тайинланган оилалар тўлаш муддати тугагунга қадар олиши белгилаб берилмоқда. Шунинг билан биргаликда, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялаш платформаси орқали тақдим этилишининг белгиланиши ҳам очиқлик, шаффофлик ва инсон омилининиг аралашувига йўл қўймасликка, фуқаролар орасида нохолислик билан моддий кўмак олиш ҳамда нафақа олишга йўл қўйилмайди.

Кам таъминланган оилаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ўйлайманки, қалби ўксик ва ҳаётдан норози бўлиб яшаётган инсонларга жуда катта оламшумул воқеа бўлди десам асло муболаға эмас. Я нги Ўзбекистонни янги қиёфасини кашф этишда бу каби ислоҳотлар халқимизни рози қилишга қаратилган муҳим қадамдир. Шунингдек, Мустақиллигигимизнинг 30 йиллиги олдидан халқимизга айниқса, кам таъминлаган оилаларни хонадонларига қувонч улашиши шубхасиз. Одамларини рози қилишдек катта йўлда амалга оширилган ишлар эртага албатта ўз мевасини беришига ишонамиз.

 

Мавжуда Ҳасанова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш