Ижрога йўналтирилган муаммо

 

Мингбулоқлик Ойдина Жумабоеванинг 2019 йилдан буён саломатлигини тиклаш, фарзанд асраб олиш ҳамда уй тиклаши учун қурилиш материалларига эҳтиёж қийнаб келаётганди. Муаммо эса уни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Сектор мудири Гулшан Асатовага телефон орқали мурожаат этишга ундади.

Ойдинанинг мурожаатини Халқ депутатлари Наманган вилоят ва Мингбулоқ туман кенгашлари депутатлари Мавлуда Маҳкамова, Нигора Нишановалар томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳал этилди.

— 2019 йилдан буён мурожаатим ижобий ечим топмаётган эди. Ўзим 1-гуруҳ ногирониман. Турмуш ўртоғим норасмий ишчи. Шифокор томонидан менга қўйилган ташхис бўйича жарроҳлик амалиёти жуда катта маблағ талаб этади. Лекин бу маблағ менда йўқлиги учун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг айнан Хотин-қизлар масалалари бўйича сектор мудирига боғландим, — дейди Ойдина Жумабоева. — Айни мурожаатим бўйича депутатларнинг хонадонимга келиб, мен билан мулоқот қилганидан жудаям қувондим. Суҳбат жараёнида аввало саломатлигимни тиклашим лозимлиги, кейин қолган барча мақсадларим амалга ошиши мумкинлигини тушуниб етдим. Энг катта бойлигимиз соғлигимиз экан. Битта фарзандни баркамол этиб тарбиялашим учун аввало ўзим соғлом бўлишим лозимлигини англадим.

Ойдина Жумабоеванинг имтиёзли даволаниши учун ордер билан таъминлаш юзасидан Вилоят Соғлиқни Сақлаш бошқармасига, депутатлик сўрови юборилди. Фуқарога қайинсинглиси ўзига тегишли ҳовлисидан инъом этган беш сотихли ер майдонида тўрт хона уй учун мўлжаллаб қуйилган пойдеворни тиклаш учун керакли қурилиш (шифер ва тўсин) материаллари ҳам маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан ҳомийлик асосида олиб бериш режалаштирилди. Ижрога йўналтирилган мурожаат депутат томонидан назоратга олинди.

 

Мавлуда МАҲКАМОВА,

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш