Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда марказ фаолияти депутатлар иштирокида ўрганилиб, ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Жумладан, депутатларимиз ўз сайлов округларидаги “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни марказга жалб этиш, уларни бепул курсларга йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш масалалари бўйича мономарказ ҳодимлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш хусусида келишиб олинди. Бундан ташқари, касб эгаллаган хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳам келгусида иш бошлашларига ҳамкорликда кўмак берилади.
Тадбир жараёнида Қарши шаҳридаги “Отчопар” ва “Арал” маҳалла фуқаролар йиғинидан келган ишсиз хотин-қизларга марказ фаолияти таништирилиб, ўқув курсларга жалб этиш ишлари олиб борилди.
“Ишга марҳамат” мономарказида тикувчилик, аёллар сартароши, косметолог, қандолатчилик, ошпазлик, меҳмонхона хизматчиси, менежмент, миллий ҳунармандчилик йўналишлари каби 23 турдаги касблар уйда ўтирган хотин-қизларга ҳам тадбиркорликни бошлашлари учун ўргатилиб, энг яхши “касбини устаси” бўлган хотин-қизларимизга субсидиялар ажратилади.
Тадбир доирасида икки ойлик тикувчилик, менежмент ва қандолатчилик йўналишларини тамомлаган курс битирувчиларига сертификатлар топширилди.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши