Эҳтиёжмандларнинг ҳолидан хабар олинди

 

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги катта тантана билан нишонланадиган санага саноқли кунлар қолди. Улуғ айёмлар арафасида меҳр-саховат тадбирлари ўтказиш, эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос қадриятлардан саналади.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шўрчи тумани Кенгаши ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати арафасида тумандаги "Катта савур" маҳалласида ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган партия масъул ходимлари ва фаоллари маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табриклаб озиқ-овқат маҳсулотлари улашдилар.

Шунинг билан бирга, ушбу фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

ЎзХДП Шўрчи туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш