Президент сайловида иштирок этишга ижозат берилди

 

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 63-моддаларига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этиши учун ижозат берди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ваколатли вакили Улуғбек Вафоевга партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш