“Меҳр улашайлик!”

 

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши, Гулистон шаҳар кенгаши ҳамда Сирдарё вилоят “Соғлом авлод учун” ҳалқаро ҳайрия фонди билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга мужтож фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбир ташкил этди.  Унда Гулистон шаҳар “Шодлик” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг холидан ҳабар олинди, муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида шу маҳаллада истиқомат қилувчи ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаро Гулбаҳор Сабуровага кўмак кўрсатилди. Ёлғиз, қарамоғида 1 нафар ногирон фарзанди бор аёлга дори-дармон ва озиқ-овқат ёрдами топширилди. Шунингдек, “Серқуёш” кўчаси, 47 уйда яшовчи ёлғиз она Наргиза ая Азимованинг холидан ҳабар олинди.

Суҳбат давомида кексалик нафақаси олишда қийинчилик борлиги аниқланиб, муаммони Гулистон шаҳар кенгаши депутати Д.Атабаев ўз назоратига олди. “Нурли келажак” кўчасида истиқомат қилувчи 1-гурух ногирони А.Ашуров, “Янгилик” кўчасида яшовчи Ш.Нурманов ҳамда “Ал-Фарғоний” кўчасида яшовчи Комила Холбоевалар холидан ҳабар олиниб, дори-дармон ва озиқ-овқат пакетлари топширилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар маҳалла раиси ва депутатларимиз назоратига олиниб, тегишли чоралар кўришга келишиб олинди.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш