Аввал хабар берилганидек, бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Унда бир қатор масалалар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним-фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Барча ҳудудларда байрам тадбирларини намунали тарзда ўтказиш бўйича махсус тайёрланган тақдимот намойиш этилди.
Тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг туман-шаҳарлар ҳудудларидаги МФЙ гузарлари, очиқ майдонлардаги аҳоли гавжум жойлари, истироҳат боғларида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ўзбекистон ХДП минтақавий партия кенгашлари масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, волонтёрлар гуруҳи, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари тадбирларда пандемия талабларига, ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда иштирок этишлари кераклиги айтилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати