ХДП депутатлари аёллар ҳузурида

 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани хотин-қизлар тадбиркорлик марказида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Коммуна Шерматова ташаббуси билан тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган, хуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож 49 нафар аёллар учун психолог Нигора Набиева кўмагида "Мутахассис маслаҳати" ташкил қилинди.

Бу ерда аёллар ўзларини қийнаб турган муаммоларига ечим топа олишди. Тошкент вилояти Чиноз тумани “Марказий” МФЙда эса “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 44 нафари туман кенгаши депутати Коммуна Шерматова ташаббуси билан касб-хунарга бепул ўқитилиб, имтиёзли кредит сертификатига эга бўлди.

Жумладан, Чиноз тумани хотин-қизлар тадбиркорлик марказида касб-ҳунарга ўқиган “Марказий” МФЙ фуқароси Рухсора Баҳодирова ҳам имтиёзли кредит олиб, 5 дона тикув машинаси сотиб олди ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш