Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди. Сайлов кодексининг 64-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишнинг аниқ тартиби ва талаблари белгилаб берилган. Ундаги энг асосий талаблардан бири бу - Ўзбекистон Республикасидаги умумий сайловчиларнинг бир фоизи сиёсий партия томонидан кўрсатиладиган номзодни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлаб, ўз имзоларини қўйиб бериши борасидаги талабдир.
ЎзХДПдан Президентликка бўлажак номзодни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғиш (тўплаш) юзасидан ишлар бошлаб юборилган. Имзолар тўплаш ишларини партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда партия фаоллари амалга оширишмоқда.
Суратларда имзо йиғиш жараёнидан лавҳалар