ХДП - аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш тарафдори

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан “Хотин-қизларнинг сайлов жараёнларида иштирокини кенгайтириш ҳамда Президентликка бўлажак номзодни қўллаб-қувватлаш” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партиянинг лидер аёллари иштирок этди.

Тадбирда “Сайлов қонунчилиги тўғрисида”ги, “Хотин-қизларнинг сайловларда фаол иштирок этишини таъминлаш юзасидан тавсиялар”, “Сайловда фаол иштирок этиш ва номзодни қўллаб-қувватлашда лидер аёлларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди.

Аёллар сиёсий қарорларни қабул қилишда овоз бериш ва сайланиш орқали амалда таъсир кўрсатиши мумкин. Аёлларнинг сайловларда номзод сифатида иштирок этиши, сайловолди ташвиқотини олиб бориши ва ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайланиши учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Ўзбекистон сиёсий майдонида ўз ўрнига эга эга бўлган, мамлакатимиздаги барча Президент сайловиларида иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш тарафдори. Ўз фаолиятида бунга амал қилади. Партиянинг Пленумида аёл номзод – Мақсуда Ворисова номзодининг Президент сайловидаги бўлғуси номзод сифатида илгари сурилиши бунинг яққол исботидир.

Партия аёл номзодни илгари суриш орқали аввало ижтимоий ҳимоя ва давлат масъулиятли бўлиши ҳақидаги ғояларини халққа таъсирчан тарзда етказишни, иккинчидан, сайловчилар эътиборини қозонишни, учинчидан, аёл сайловчилар овозини кўпроқ олишни, аёлларга ишонишини кўрсатди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ХДП тарихида биринчи марта аёл киши номзоди Президент лавозимига номзод сифатида илгари сурилмоқда.

Халқ демократик партияси “Аёллар қаноти” республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган тарғиботчи аёллар гуруҳи ва етакчи аёллар клуби аъзоларининг бўлғуси номзодни қўллаб-қувватлаш борасидаги аниқ вазифаларини белгилаб олди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш