Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғишни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Мажлисда туман ва шаҳар партия кенгашлари раҳбар ва масъул ходимлари, йирик бошланғич ташкилотлари етакчилари, тарғиботчилар ва партия фаол иштирок этишди.
Партия кенгашлари масъулларига Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган белгиланган тартибдаги имзо варақалари бланкалари топширилди ҳамда уларни талаб даражасида тўлдириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Бугуннинг ўзида Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгашининг фаол хотин-қизлари, депутатлари партиямиздан илгари сурилаётган номзодни қўллаш бўйича “Лидер аёллар” клубининг онлайн тарғибот тадбирида фаол иштирок этишди.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши