Жамият ривожланиши учун энг аввало халқимиз турмуш тарзидан миннатдор бўлиб яшамоғи энг муҳим масала ҳисобланади. Шу боис ҳозирги пайтда партиямизнинг асосий вазифаси эҳтиёжманд оилалаларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Фориш туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, куни кеча ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари билан биргаликда Фориш туманининг чекка ҳудудларидан бири “Норвонсой” МФЙда бўлиб, аҳоли вакиллар билан учрашишди.
Исори қишлоғида яшовчи Моҳира Бозорбоева хонадонига ташриф буюриб, хонадон эгалари холидан хабар олинди. Кейинги манзил Этбўрибой қишлоғи бўлиб, депутатлар ҳамда партия фаоллари томонидан ҳудуддаги фуқароларнинг яшаш шароити яқиндан ўрганилди. Жумладан, I-гуруҳ ногирони Олим Кўлибоев, яна бир фуқаро Рўза Суюновалар хонадонида бўлишди. Умуртқа поғонасида тўрт маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказган Рўза Суюнованинг мурожаати ЎзХДП вилоят кенгаши депутати Бахрулла Абдурахмонов томонидан ўз назоратига олиниши айтиб ўтилди ҳамда фуқарога ногиронлик нафақаси тайинлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.
Анча йиллардан буён имконияти чекланганлиги боис ногиронлик аравачасига муҳтож бўлиб келаётган Илончи қишлоғида яшовчи Сарабекова Анорхон онага ЎзХДП ҳамда Ижтимоий хизматларни ривожлантириш туман бўлими ёрдами билан ногиронлик аравачаси топширилди. - Инсон ҳар қанча қийналмасин атрофида ундан хабар олиб турувчи одамларнинг борлиги уни руҳан тетиклаштиради, - дейди Рўзахон она. Албатта, бундай хайрия тадбирлари ҳали давомий бўлади. Зеро халқимизга эзгу амаллар бажариш ярашади.
ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши