Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” бош муҳаррири билан суҳбатида мамлакатимизда охирги беш йил мобайнида сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритилган ва истиқболда Янги Ўзбекистонни қуришдаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари аниқ белгиланган. Суҳбатда мамлакатимиз раҳбари давлат органлари ҳалк учун хизмат қилиши кераклигини ва ҳалқимиз давлат органларидан рози бўлишини муҳим, дея эътироф этдилар.
Халқимиз фаровонлиги ва юрт тараққиётига хизмат қиладиган муҳим ўзгаришлар қаторида, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш йўналишида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Масалан, судьяларнинг тайинлаш тартиби хорижий нуфузли ташкилотларининг принципларига асосланган бўлиб, судьялар ваколат муддатининг илк беш ва ўн йиллик даври ўтганидан сўнг лавозимда муддатсиз бўлиш амалиёти жорий қилинди. Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва ушбу кенгашнинг қарорисиз судьяларни жавобгарликка тортишга таъқиқ қўйилди. Адолат, ошкоралик, очиқликни таъминлаш ва инсон аралашувини бартараф этиш мақсадида судда ишларни электрон тақсимлаш тизими амалиётга жорий этилди.
Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида ҳимоя институти такомиллаштирилди. Энди далилларни йиғиш ва тақдим этишда адвокат ваколатлари кенгайтирилди, уларнинг кафолати таъминланди ва барча далиллар жиноий ишга бириктирилиши белгиланди. Судга тақдим этилган далилларга баҳо берилиб, улар суд муҳокамасида ўз исботини топгандан сўнг шахснинг жиноят содир этишда айбли эканлиги белгиланади.
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартишларга кўра, судьянинг энг кичик ёши 35 ёш бўлиб белгиланди ва ушбу ўзгартишлар суд соҳасида етарли тажрибага эга бўлган малакали юристлардан ташкил топган суд корпусини шакллантиришга қаратилган.
Жамиятда тартиб ўрнатиш ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида профилактика инспекторлари ёрдамчилари институти жорий этилди. Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепция дорирасида фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларининг самарали ҳимоясини таъминлаш асосий мақсадлардан биридир.
Президентимиз ташаббуси ва Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қўйилган вазифалар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.
Зухра Шадиева,
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси,
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.