Депутат ташаббуси билан чекка қишлоқларда электр-энергия таъминоти яхшиланмоқда

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Кочкаров томонидан 26-Данғара сайлов округи ҳудудида яшовчи аҳоли учун ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролардан электр таъминотидаги муаммолар билан боғлиқ масалалар бўйича кўплаб мурожаатлар тушган эди.

Депутат томонидан мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши натижасида Бойбўта, Катта минглар, Қашқар ва Раҳматилло қишлоқларидаги симёғоч электр линиялари стольба электр тармоқлари билан алмаштирилмоқда. Бундан ташқари, истеъмолчилар сонининг ортиши туфайли тармоқдаги такрорий узилишларнинг олдини олиш бўйича қуввати юқори бўлган янги, замонавий тақсимлаш пунктлар ўрнатилди.

Аҳолининг нораел қарздорликлари келиб чиқишининг олдини олиш, табиий газ ва электр-энергияни табиий йўқотилишини бартараф этиш мақсадида, жойларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими – АКСУГ ва АСКУЭ замонавий ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.

Ўрни келганда таъкидлаш керак, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланган. Бугунги кунда сайлов кампанияси жараёни қизғин давом этмоқда. Муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ўтказиш учун Данғара туманида ҳам бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, сайлов участкаларининг коммунал (газ, сув ва электр-энегрия) тизимини янада яхшилаш чораларини кўриш мақсадида, коммунал тизимини янада яхшилаш бўйича биринчи навбатда, газ, электр-энегрия ҳамда сув ҳисоблагичларининг созлигини таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб бориляпти.

Асосийси, туман аҳолисини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, оқава ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр-энергия таъминотини янада яхшилаш бўйича мутасадди ташкилотлар чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Бу борада ҳозирда ижтимоий соҳа объектларида коммунал масаласидаги камчиликларни бартараф этишга устувор вазифа сифатида қараш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

 

Шохрух Ўктамов,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари,

Ёшлар парламенти аъзоси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш