Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотлари масъуллари Марказий сайлов комиссияси томонидан партиянинг ваколатли вакилига тақдим этилган белгиланган тартибдаги имзо варақалари бланкаларини талаб даражасида тўлдиришга алоҳида эътибор қаратган. Имзо тўплаш ишларини партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳамда партия фаоллари амалга оширмоқда.
Жумладан, Нукус шаҳридаги Игор Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейидаги бошланғич партия ташкилотида ҳамда “Қизилқум” бошланғич партия ташкилоти ҳудудидаги 20-сонли умумтаълим мактабида имзо варақалари тўлдириш бўйича ишлар олиб борилди.
Партия фаоллари томонидан имзо йиғиш ишлари билан биргаликда фуқароларимизга жорий йил ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловининг аҳамияти, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгаришлар ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши