Депутатлик сўрови юборилди. Ечимдан умидвормиз

 

Айрим ҳокимият идораларига мурожаатлар наф бермагач, одамлар ўз дардини ижтимоий тармоқларда баён қилишга уринмоқда.

Жумладан, 2021 йил 17 август куни телеграм ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, "Навшаҳар" МФЙда электр энергияси линияларини ўтказувчи сим ёғочлар инсон қўли етгудек даражада, авария ҳолатига келиб қолганлиги, ичимлик суви, йўл муаммоси ва қишлоқдаги бир қанча ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан мурожаат йўлланган видеолавҳа жойлаштирилди. Аниқланишича, Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, "Навшаҳар" маҳалласи Афғонистон Ислом Республикаси билан чегара ҳудудда жойлашган бўлиб узоқ йиллардан буён электр энергияси, йўл ва бошқа бир қатор муаммолар юзасидан маҳалла аҳолиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, шаҳар ҳокимияти ва мутасадди ташкилотларга мунтазам равишда мурожаат қилиб келаётганига қарамасдан мутасадди ходимлар томонидан ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатилмаётган экан.

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилояти кенгаши мазкур мурожаатни жойига чиққан ҳолда чуқур ўрганиб, ўз назоратига олди. Партиянинг вилоят ва тумандаги депутатлик гуруҳи муаммони ечиш мақсадида Ангор тумани ҳокимиятига депутатлик сўровини юборди. "Навшаҳар" маҳалласи аҳолисининг муаммоси тегишли мутасадди ва ташкилотлар томонидан тез орада амалий ҳал қилинишига ишонамиз.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилояти кенгаши

 

 

← Рўйхатга қайтиш