У бизга қийматини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган неъматларни туҳфа этди. Шунга монанд мамлакатимизда мустақилликнинг 30 йиллик қутлуғ санаси ўзгача руҳ ва юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Энг муборак ва энг улуғ байрам туманимизда яшаётган ҳар бир инсонни қалбида, буюк бир ғурур ва фахр туйғусини уйғотмоқда.
Шу аснода бугун 20 август куни Касби тумани марказида Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним-фахрим!” шиори остида маърифий-маънавий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман кенгаши масъуллари, ижроия қўмитаси, “Аёллар” ва “Ёшлар” қанотлари аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, “Ёшлар ишлари агентлиги” туман Кенгаши аъзолари, фахрийлар қатнашди.
Маърифий-маъданий тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари Султон Ҳамроев кириш сўзи билан очар экан, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқларимиз, бугунги кундаги ислохатлар ҳақида гапириб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан партия гуруҳи аъзолари, нуроний, Ч.Жўраев, “Истиқлол” МФЙ раиси С.Қўзиева, Ёшлар ишлари агентлиги туман Кенгаши раиси К.Шарипов, Хўжа Касби ҲБПТ раиси У.Файзиевлар депутат ва мустақиллик, бугунги дориломон кунларнинг аҳамияти, жумладан сиёсий партияларга берилган имкониятлар, шунингдек, бўлажак Президентлик сайлови хусусида таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг О.Назарбековнинг “Мендирман” қўшиғи ижро этилди. Қўшиқ сўнгида викторина савол жавоблар ўтказилди.
Викторинадан сўнг партия фаоли депутат И.Ҳайитова сўз олиб, бу йилги сайловда, партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирди. Шундан сўнг бир гуруҳ ёшларга имзо варақалари тўлдирилиб, имзо тўплаш тадбири ўтказилди. Тадбирда туман Маданият бўлими хонандалари ва ёш хонандалар, “Кулол шодаси” фольклор этнографик ансамбли томонидан “Ватанни севиш”, “Истиқлол” ғояларини ўзида акс этган куй-қўшиқлар ижро этилди.