Ватаним − фахрим!

 

Қоракалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши масъуллари, Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, депутатлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда мустақилликнинг 30 йиллик қутлуғ санаси ўзгача руҳ ва юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Энг муборак ва энг улуғ байрам ҳар бир инсоннинг қалбида, буюк бир ғурур ва фахр туйғусини уйғотмоқда.

Маънавий-маърифий тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан оиб берди ва йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклади.

Тадбир давомида викторина савол жавоблар ўтказилиб, ғолибларга партия кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари ва ёш хонандалар томонидан йигилганларга концерт дастури намойиш этилди.

Тарғибот тадбирлари Қоракалпоғистон Республикасининг бошқа туманларида ҳам давом этади.


Ўзбекистон ХДП Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши



Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш