Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч туман кенгаши партиянинг Хоразм вилоят кенгаши билан ҳамкорликда туман хокимлиги, туман кенгаши депутатлари, "Ёшлик" махалласи ва бир гурух ёшлар иштирокида тумандаги "Баркамол авлод" болалар марказида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" ғояси асосида "Ватаним фахрим" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Урганч туман Маданият бўлими ходимлари Қудрат Сувонов, Шерзод Мадрахимов, Қувондиқ Садиқов, Ислом Абдуллаев, суҳандон Темур Ражаповлар ўзларининг чиройли куй-қўшиқлари, чиқишлари билан иштирок этдилар.
Тадбирда янграган ватанни мадҳ этгувчи куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади. Айниқса, тадбирда ташкил қилинган сиёсий савол-жавоблар викторинасида ёшлар ўзларининг теран фикри ва сиёсий билимини намойиш этишди.
Ғолиблар партиямизнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирни юқори савияда ўтказишда ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшган партиянинг кўп йиллик фаол аьзолари Шерзод Мадраҳимов, Қувондиқ Садиқовлар ХДП Хоразм вилояти кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Бу каби тарғибот тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши