“Нурафшон” маҳалласида байрам нишонланди

 

Халқимиз 30 йиллик шарафли истиқлол йўлини босиб ўтмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитлар яратмоқда. Жаҳон ҳам Ўзбекистонга юз тутган. Бу йил Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги барча ҳудудларда ўзгача кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши, Гулистон шаҳар кенгаши, Сирдарё вилоят “Соғлом авлод учун” хайрия фонди “Нурафшон” маҳалласи билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Ватаним фахрим” менинг шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказди. Тадбирга Гулистон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Сирдарё вилояти отинойилари, Сирдарё вилоят маданият бўлими ва “Нурафшон” МФЙ фуқаролари таклиф этилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г.Усеинова очиб бериб, барча йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклади, истиқлолнинг оғир ва машаққатли йўлида ҳақида гапириб берди.

Тадбир куй қўшиқлар билан давом этди. Маҳалла аҳли ўртасида турли ўйинлар ва викторина ташкил этилди. Ғолибларга Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгашининг совғалари топширилди.Партия ходимлари томонидан кўнгилли аҳолидан номзодга имзо йиғиш жараёнлари ташкил этилди.

Шунингдек партия ходимлари, фаоллари ва “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят бўлими билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилаётган I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган нуронийлар холидан хабар олинди, дори-дармонлар топширилди.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш