Фаоллар рағбатлантирилди

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, шукроналик нигоҳи халқимиз юзида ўз ифодасини топмоқда.

Хусусан, барча жойларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Ўзбекистон ХДП томонидан ҳам жойларда “Ватаним – фахрим!” шиори остидаги байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказиб борилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар ташкилотининг энг йирик бошланғич партия ташкилоти ҳисобланган “Фарғонаазот” АЖ қошидаги партия БПТ ўзида 2000 дан зиёд фаол аъзоларни жамлаган.

Мазкур БПТдаги кўп йиллик партия аъзоларини қадрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантириш, фаол ёшлардан иборат “Истиқбол” ёшлар қаноти фаолларининг таклиф ва ғояларини эшитиш, партиямиз электорати бўлган ишчи-ходимларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида “Фарғонаазот” АЖ қошидаги БПТда бир гуруҳ партия аъзолари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда сўз олганлар Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Зоҳидов, Фарғона шаҳар партия ташкилоти раиси А.Умаров ҳамда Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, БПТ аъзоси А.Набиевлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририятига берган интервьюлари ҳақида тўхталиб, унда илгари сурилган ғоя ва мақсадлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Учрашув ўзаро ўзаро мулоқот шаклида ўтказилиб, тадбир якунида бир гуруҳ партия фаоллари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,

Ёшлар парламенти аъзоси.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш