Имзо йиғиш тадбирлари Навоийда ҳам давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти ва Навоий шаҳар кенгашлари томонидан Марказий сайлов комиссияси томонидан партиянинг ваколатли вакилига тақдим этилган имзо варақаларини тўлдириш жараёнлари сайлов қонунчилига асосида олиб борилмоқда.

Мазкур жараён вилоятимиз марказидаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳам фаол амалга оширилмоқда. Шундай тадбирдан бири 23 августь куни Навоий шаҳридаги Жанубий маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ташкил этилди.

Тадбирда партиямиздан кўрсатилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод Мақсуда Азизовна Варисовани қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш жараёни ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш