Қаршида пленум ўтказилди, қурултойга делегатлар сайланди

 

Бугун Қашқадарёда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда бўлажак Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг қурилтойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят партия кенгаши раиси Олим Равшанов сўзга чиқди. Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик сайлов қонунчилиги шаклланди. Юртимиздаги сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича энг муҳим қадарлардан бири 2019 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини қабул қилиниши бўлди.

Энг муҳими, Сайлов кодекси сиёсий партияларга давлат бошқарувини ташкил этиш, ғоя ва мақсадларини кенг ҳамда эркин тарғиб қилиш имкониятини беради. Сайловчилар сиёсий иродасини билдиришда бир қатор қулай шароит ва имкониятларга эга бўлади.

Соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, сайловчиларга сиёсий хоҳиш-иродасини эркин билдириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Президентликка номзод кўрсатадиган сиёсий партияларга эса сайлов кампанияси давомида кенг ва тенг имкониятлар бериш тамойилларига асослангани билан аҳамиятлидир.

Пленумда ЎзХДП Қурултойга делегатлар сайлаш ҳамда сайлов кампаниясида партия ҳудудий кенгашларининг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Қурултойга делегатлар сайланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш