Янгиқўрғонда байрам тадбири ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиқўрғон туман кенгаши томонидан Поромон қишлоғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Ватаним - фахрим” шиори остидаги маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди. Наманган вилоят мусиқали драма театри билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда партия масъуллари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунинг билан бирга, жорий йилда юртимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва мазкур жараёнда Халқ демократик партиясининг иштироки билан боғлиқ масалалар ҳақида маълумотлар берилди.

Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш