Бухородан ҳам 7 нафар делегат сайланди

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки ҳамда Ўзбекистон ХДП XII қурултойига вилоятдан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева кун тартибидаги масалалар бўйича маъруза қилиб, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингани, унга кўра, 2021 йил 24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгиланганини, мазкур жараёнда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг муҳим сиёсий вазифа эканини таъкидлади.

Маъруза юзасидан сўзга чиққанлар Ўзбекистон ХДП биринчилардан бўлиб мазкур сайловда иштирок этишини маълум қилгани ҳамда сайловга тайёргарлик жараёнлари фаол олиб борилаётгани, сайлов кампанияси даврида барча партия ташкилотларидан аниқлик, ҳамжиҳатлик, ишчанлик талаб этилиши хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Пленумнинг “Ҳудудий кенгашлардан делегатларни сайлаш миқдори ва тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойига сайланадиган делегатларни сайлашнинг вакиллик меъёри Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларидан тенг миқдорда - 7 нафар делегат сайлаш белгиланди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан партиянинг XII қурултойига делегатлар сайлаш белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш