Мустақиллик – бебаҳо неъмат

 

Халқимиз Давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олганининг 30 йиллиги катта тантана билан нишонланадиган санага ҳам саноқли кунлар қолди. Истиқлол халқимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Мустақиллик айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам замини бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ҳурлик байрами кенг нишонланмоқда. Шундай тадбирлардан бири Урганч шаҳрида ўтказилди. “Ватаним — фахрим!” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирида Ўзбекистон ХДП вилоят ва шаҳар кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, партиянинг аёллар ва ёшлар қаноти аъзолари иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон ХДП Урганч шаҳар кенгаши раиси Ш.Бобожонов очиб, яқинлашиб келаётган мустақилликнинг 30 йиллиги билан йиғилганларни табриклади.

Тадбир доирасида ташкил этилган сиёсий савол-жавоблар викторинасида ёшлар ўзининг теран фикрлари ва сиёсий билимларини намоён этдилар ва ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам тадбирида туман маданият бўлими санъаткорлари дилрабо куй-қўшиқлари ва бадиий чиқишлари билан тадбир иштирокчиларини мамнун этдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш