Маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Термиз туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда партиянинг вилоят, туман кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда тарғиботчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир доирасида ташкил этилган викторинада фаол иштирок этган ва саволларга тўғри жавоб берган қатнашчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш