Саховат тадбирлари давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари томонидан “Меҳр улашинг” акцияси доирасида мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун саховат тадбири ташкил этди. Тадбир доирасида кўнгли кемтик инсонлар ҳолидан хабар олинди, уларга саховат ва мурувват кўрсатилди, фарзандларига уст-бош, ўқув қуроллари туҳфа этилди.

Акция доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Акбар Фазилов ва шаҳар кенгаши депутатлари 140 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олдилар. Уларга байрам совғалари билан бир қаторда 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Имконияти чекланган, иккинчи гуруҳ ногирони Умрия Ҳамроеванинг ота-онаси вафот этган, ёлғиз яшайди. Партия ходимлари ва депутатларнинг йўқлаб келганидан мамнун бўлиб, тадбир ташкилотчиларига, саховатпеша инсонларга миннатдорчилик билдирди.

Байрам арафасида саховат тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар, туманларида ўтказилмоқда.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш