ХДП Тошкент шаҳар кенгашидан Қурултойга делегатлар сайланди

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг Тошкент шаҳар Кенгаши VI пленуми бўлиб ўтди. Унда бўлажак Президент сайловига тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Халқ демократик партияси XII қурултойига делегатлар сайлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Қурултойга делегатлар сайлаш билан боғлиқ масала юзасидан партия шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳли муҳим сиёсий-ижтимоий воқеа арафасида турганлиги, Президент сайлови халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи мустаҳкамланиши билан боғлиқ долзарб жараён ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик сайлов қонунчилиги шакллангани, юртимиздаги сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича энг муҳим қадамлардан яна бири 2019 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини қабул қилингани бўлди. Сайлов кодекси сиёсий партияларга давлат бошқарувини ташкил этиш, ғоя ва мақсадларини кенг ҳамда эркин тарғиб қилиш имкониятини беради.

Бўлажак Президент сайлови партиялараро рақобат, фуқароларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги кучайиб бораётган шароитда ўтаётгани билан аҳамиятлидир. Сайлов нафақат номзодлар, сиёсий партиялар учун, балки сайловчилар, яъни халқимиз учун ҳам катта синов, улкан имконият.

Ҳозир фуқаролар сайлов тизими ва тартибини, ўзининг сайлаш, сайланиш ҳуқуқини яхши идрок этади. 2019 йил парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловлар фуқароларда сиёсий ирода ва талабчанлик ўсганини яққол кўрсатди.

ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раҳбари ўз сўзида шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайлови партиямиз фаолларига катта масъулият юклаши, ҳар бир аъзодан, қуйи бўғиндаги ҳар бир партия ташкилотидан катта сафарбарлик ва уюшқоқлик талаб қилишини таъкидлади.

Халқ демократик партияси, энг аввало, ижтимоий тенглик, ижтимоий барқарорлик ва халқ фаровонлиги ғояларига содиқ қолган ҳолда мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, ижтимоий муҳофазага эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш сиёсатини изчиллик билан давом эттириш тарафдори сифатида майдонга чиқмоқда. Шу билан бирга пленумда партия сайловчи эътиборини қозониш, сайловчиларнинг камида 50 фоизини ташкил этадиган аёллар овозига эга бўлиш учун бўлғуси номзодликка аёл номзоди илгари сурилгани таъкидланди. Пленумда раислик қилувчи томонидан сайловлар жараёнида фаолликни қўлдан бермай, ҳамжиҳатликда ғолиблик учун бор имкониятни сафарбар этишга келишиб олинди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши пленуми тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш