Партиядошларимизни юксак мукофотлар билан табриклаймиз!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига мувофиқ тақдирланган ватандошларимиз орасида Халқ демократик партияси аъзолари, фаоллари кўпчиликни ташкил этади.

Жумладан, кеча Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Робия Фатуллаевна Козимова «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Р. Козимова 1951 йил 24 январда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1977 йил Бухоро давлат педагогика институтини тугатган.

Узоқ йиллар Бухоро вилояти статистика бошқармасида ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2019 йилда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Партиядошимиз Робия Фатуллаевна Козимова ва барча муокофотланганларни ватанимизнинг юксак мукофотлари билан муборакбод этамиз.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

 

← Рўйхатга қайтиш