Мустақиллик — олий неъмат

 

Истиқлол байрами юртимизда ҳар йили ўзгача тараддуд билан қарши олинади. Бу йил эса улуғ айёмга ўзгача шукуҳ, ўзгача кайфият билан тайёргарлик кўрилмоқда. Чунки жорий йилда Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қоракалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним − фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси ва туман кенгаши масъуллари, депутатлар, партия фаоллари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирида сўзга чиққанлар йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклади. Тадбир давомида викторина савол жавоблар ўтказилиб, ғолибларга партия кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари ва ёш хонандалар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

ЎзХДП Қонликўл туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш