Шайхонтохурда ҳайрия тадбири

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шайхонтохур туман кенгаши Халқ депутатлари Шайхонтохур туман кенгаши депутати Азамат Ғуломов билан ҳамкорликда Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида "Менинг Ватаним Менинг фахрим" шиори остида ҳайрия тадбири ўтказди.

Унда ХДП Шайхонтохур туман кенгаши раиси Ташнияз Аҳмедов ва депутат Азамат Ғуломов иштирокчиларни мустақилликнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, жонажон Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот бердилар. Иштирокчилар эътиборига партиянинг ёш аъзолари томонидан Ўзбекистонни мадҳ этувчи шеърлардан намуналар ўқиб эшиттирилди.

Энг эътиборли жойи депутат Азамат Ғуломов томонидан ҳозирланган озиқ-овқат маҳсулотлари ободонлаштириш бошкармаси ходимларига тортиқ этилиб, тадбир иштирокчиларининг кайфиятлари кўтарилишига сабаб бўлди. Тадбир сўнггида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Ҳакимбек Раҳматов депутат Азамат Ғуломовга аҳолининг кам таъминланган қатламига кўрсатган кўплаб хайрли ишларини эътиборга олиб, партия Марказий Кенгаши томонидан Давлатимизнинг 30 йиллигига бағишлаб махсус таъсис этилган эсдалик медалъонни топширди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш