Сурхондарё: Қурултой делегатлари сайланди

 

Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам мазкур жараёнда муносиб иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ҳудудий кенгашларда ўтказилаётган пленумларда сайловга пухта тайёргарлик кўриш, сайлов кампанияси давомида ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик билан иш олиб бориш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг бугун бўлиб ўтган пленумида мазкур муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш, партиянинг XII қурултойига делегатларни сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан маъруза қилган ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси А.Пардаев, маъруза юзасидан сўзга чиққан партия фаоллари сайлов илк марта Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида, барча демократик тамойилларга риоя этилган ҳолда ўтказилиши, бу жараёнга Халқ демократик партияси пухта тайёргарлик кўраётгани, электорат ва тарафдорларининг ишончини қозониш учун барча куч ва воситалар ишга солинишини таъкидладилар.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойига вилоятдан 7 нафар делегат сайланди.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш