Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига дастурхон ёзилди

 

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Амонулла Муталов билан ҳамкорликда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида "Менинг Ватаним - Менинг фахрим" шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Депутати Нигора Эшметова, партия Чилонзор туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова ва партия шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Ҳакимбек Раҳматов иштирокчиларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот бердилар.

Тадбир ташкилотчилари томонидан Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига ош дастурхони ёзилди. ЎзХДП фахрийси Аманулло Муталовга аҳолининг кам таъминланган қатламига кўрсатган хайрли ва савобли кўмаги учун партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш