Кўҳна Шаҳрисабзда айём шукуҳи

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар ва Шаҳрисабз туман кенгашлари ташаббуси билан марказий “Истироҳат” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда тарғиботчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан барчани табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аслиддин Дустов ўзининг куй ва қўшиқлари билан иштирокчиларни мамнун этди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш