Мўйноқда фуқарога 80 миллион сўм ажратилди

 

Ўзбекистон ХДП Мўйноқ тумани кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига Бозатаў ОФЙ “Шағирлиқ” қишлоғида яшовчи ёлғиз кам таъминланган Берданова Салима уй-жой масаласида мурожаат қилган эди.

Ушбу масалани ҳал қилиш бўйича ЎзХДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ержанова Бийбигул Сапарниязова тегишли ташкилотларга мурожаат қилди. Натижада фуқаро С.Бердановага Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 80 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди.

Ҳозирги кунда С.Берданова учун уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш