Юртимизда улуғ байрам шукуҳи

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик қутлуғ санаси бутун юртимиз бўйлаб ўзгача руҳ ва юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Энг азиз ва энг улуғ байрам ҳар бир инсоннинг қалбида, буюк бир ғурур ва фахр туйғусини уйғотмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Кегейли туманида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним − фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси ва туман кенгаши масъуллари, депутатлар, партия фаоллари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Кегейли тумани ҳокими Д.Утемуратов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўкорғи Кенгесдаги партия фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов сўзга чиқиб, давлатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб, йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклади.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёш хонандалар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

ЎзХДП Кегейли туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш