Ватаним - фахрим!

 

Бугун мамлакатимизда ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Айниқса сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган ислохотлар натижасида мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароит яратилмоқда.

Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги барча ҳудудларда ўзгача кўтаринки рухда нишонланмоқда.

 

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши, Ширин шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда шаҳардаги Ёшлар хиёбонида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Ватаним фахрим” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ширин шаҳар маданият бўлими ва Бунёркор, А.Темур, Дўстлик МФЙ фуқаролари таклиф этилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Ширин шаҳар кенгаши раиси Г.Юлдошева очиб бериб, барча йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, бу кунларга қанчадан-қанча аждодларимиз меҳнати ва сайи ҳаракатлари эвазига эришганмиз, дея ўз сўзини якунлади.

Тадбир давомида хонандалар томонидан шўх қўшиқлар ижро этилиб маҳалла аҳлини даврага чорлаб, ўйинлар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ХДП Ширин шаҳар кенгаши ташаббуси билан партия ва сайлов жараёнларига оид савол-жавоб ўйинлари ташкил этилди. Савол жавоблар якунига кўра ғолибларга Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан совғалар топширилди. 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш