Партиямиз аъзоси кўрик-танлов ғолиби бўлди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Саломат Камилова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган “Энг намунали аёл иш берувчи” кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
Мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида Қашқадарё вилоят ҳокими Зоир Мирзаев партиядошимиз Саломат Камиловага махсус сертификат топширди.
Сафдошимизни ушбу муваффақият билан қизғин табриклаб, депутатлик фаолияти ва тадбиркорлик ишларида ривожлар тилаймиз.