Маҳаллада байрам тадбири

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан вилоят марказидаги “Жанубий” МФЙда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним - фахрим!” шиори остидаги маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирни ушбу маҳаллада узоқ йиллардан буён истиқомат келаётган фаол, партиямиз фахрийси, тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулло Темиров очиб берди ва йиғилганларни мазкур байрам билан табриклади.

Байрам кечасида маҳалла фаолларидан “Жанубий” МФЙ раиси Р.Раҳмонов, Тамара Цисьрина, партиямиз фаолларидан Қурбонгул Мамадиёрова, Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раис ўринбосари Ж.Файзуллаев  ҳамда шаҳар кенгаши раиси У.Шомиров сўзга чиқиб  юртимизда мустақиллик даврида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, сўнгги беш йил ичида қўлга киритилган ютуқлар ва шарт-шароитлар тўғрисида самимий тилакларини билдирдилар.

Тадбирни Навоий шаҳар маданият бўлими ходимлари эса ўзларининг чиройли куй-қўшиқлари ва бадиий чиқишлари билан тадбир иштироқчиларини мамнун қилдилар. Тадбирда янграган Ватанни мадҳ этгувчи куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз-тароват бағишлади.

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

← Рўйхатга қайтиш