Тинч, осойишта юртимизга байрамлар ярашади

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан вилоят мусиқали драма театри ҳамкорлигида  “Уч фаввора мажмуаси” очиқ осмон мажмуасида  “Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган “Ватаним – фахрим” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ҳамда шаҳар  Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари, фаол ёшлар  иштирок этди.

Тадбирида сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Илҳом Атабаев ва халқ  депутатлари  вилоят  Кенгаши депутати  Баҳодир Каримов иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табрикладилар. Тадбир давомида истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишди ва  республика фан олимпиадасида ғолиб бўлган Наманган муҳандислик қурилиш интитутининг  иқтидорли талабалари, “Келажак лидерлари” сафига қабул қилган партиянинг фаол ёшлари ҳамда мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами муносабати билан тақдирланган фаол аёлларимиз эътироф этилиб, вилоят партия кенгашининг табрикнома, эсдалик совғалари билан  тақдирландилар.

Вилоят мусиқали драма театрининг санъаткорлари томонидан тайёрланган бадиий  чиқишлар ва “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси Олима Тожибоева томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбир иштирокчиларини янада руҳлантирди.

 

ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш