Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бекобод шаҳридаги Муқимий маҳалласида Халқ демократик партияси Бекобод шаҳар Кенгаши томонидан “Ватаним - фахрим” шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. Сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини байрам билан табриклаб, уларга самимий тилакларини изҳор этдилар, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида амалга оширилаётганлар ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида викторина ўйини ўтказилиб, ғолиблар шаҳар партия кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда спорт мусобақалари ташкил этилиб, иштирокчилар шахмат, шашка, арқон тортиш, тош кўтариш, велосепид пойгаси бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақа ғолиблари ва маҳалла фаолларига эсдалик совғалари ҳамда "Фахрий ёрлиқ"лар топширилди.
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши