Аҳоли депутатдан мамнун

Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси, 17-Учтепа сайлов округидан депутат Назира Элмуродова депутатликни шараф эмас, масъулият деб билади. Ана шу масъулият уни ҳамиша халқ дарди ва ташвиши билан яшашга ундайди.

Туманнинг Истиқлол маҳалласи, Юқори Алақарға қишлоғидаги кўчаларда ўрнатилган симёғочлар ўз муддатини ўтаб бўлган, электр симлари осилиб аҳоли ҳаётига хавф туғдираётган эди. Қишлоқ аҳолиси симёғочларни алмаштириш масаласида депутатдан ёрдам сўраб мурожаат қилди.  

Депутат ушбу масалада жорий йилнинг 2 октябрь санаси билан туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарига депутатлик сўрови юборди.

Аҳоли муаммоси кўтарилган депутатлик сўрови натижасида қишлоқдаги симёғочларни алмаштириш ишлари тезда бошлаб юборилди. Бугунги кунга келиб иккита кўчадаги 12 та симёғоч устунлари янгисига алмаштирилди. Бундан аҳоли вакиллари мамнун...

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш