Дастур ижроси депутат назоратида

 

Сайловчилар ишончини оқлаган, одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этишни биринчи галдаги вазифаси деб билган депутатлар партиямизда кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига 12-Шифокор округидан сайланган депутат Акрамжон Абдуғаппаровдир.

Депутат сайланган округдаги “Шифокор” маҳалласининг Мирзо Улуғбек, Бобораҳм Машраб, Ғафур Ғулом, Ибн Сино ҳамда Соҳилбўйи кўчаларидаги йўллар яроқсиз аҳволга келиб қолган, аҳоли анча йиллардан буён йўл азобидан қийналиб келарди. Фуқаролардан тушган мурожаатлар бўйича депутат томонидан ваколати доирасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу кўчаларда йўлсозлар томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда эса маҳалланинг Спортчилар кўчасида асфальтлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бундан ташқари, депутат Акрамжон Абдуғаппаров томонидан “Шифокор” маҳалласида яшовчи аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, кўчаларни ободонлаштириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар ижроси депутатлик назоратига олинган.

 

ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш